О Компании

Пластик идишлар ва сиғимлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш”

лойиҳаси бўйича

ПРЕСС РЕЛИЗ

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 январдаги 5-сонли йиғилиш баённомаси топшириқлари асосида Хоразм вилояти Янгиариқ туманида “Пластик идишлар ва сиғимлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси амалга ошириб келинмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2017 йил 27-28 январ кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқларини ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтегаз” АЖ томонидан Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида қиймати 7,0 млн.долларлик пластик идишлар ва сиғимлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона барпо этилди.

Мазкур корхонада йилига 2,5 минг тонна полиэтилен ва полипропилен гранулаларини қайта ишлаш орқали турли ҳилдаги пластмасс яшиклар, чиқиндилар учун махсус контейнерлар, пластик поддон ва паллетлар ҳамда турли ҳилдаги суюқлик учун сиғимлар (200, 500 ва 1000 литр ҳажмдаги) ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқариладиган махсулотларнинг ўзига хос томонлари бу биринчидан, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган ҳом – ашё полиэтилен ва полипропилен гранулалардан тайёр махсулот ишлаб чиқариш бўлса, иккинчидан – юртимизда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга ортишда ҳамда сифатли ва шикастланмай етиб боришида жаҳон стандартларига мос келувчи қадоқлаш учун бевосита хизмат қилади.

Корхона томонидан ишлаб чиқариладиган махсулотларнинг яна бир афзаллик томони - бу уларнинг чидамлилиги юқори ва енгил вазнли бўлиб, фақат бир томонга ортиш учун мўлжалланган (one way тизимида), бу эса ўз навбатида экспортга ортилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларнинг таннарҳи ошиб кетмаслигига имконият яратади.